Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ундан фалон метргача бўлган масофага уй қуриш ёки экин экишни тақиқлайди. Кимки бунга бўйсунмаса, уни жарима солиш, дарралаш ёки қамаш билан жазолайди. Савдо-сотиқ ишларини бошқариш учун махсус ўлчов асбоби (яъни, килограмм, қадоқ, литр) тарози ва ўлчагичларни тайинлаб бериш ҳам халифанинг ҳаққидир. Уларга бўйсунмаган одам ҳам жазоланади. Қаҳвахоналар, меҳмонхоналар, ўйингоҳлар каби оммавий жойлар учун махсус тартиблар жорий қилиш ҳам халифанинг ишидир. Бу тартибларга риоя қилмаган одам ҳам жазоланади.


Худди таъзирдаги каби умумий тарзда муайян воқелар учун муайян жазолар белгилаш ҳам мумкин. Лекин бугун бўлиб турган воқеларнинг бошқа воқеларга айланиб қолиши, тубдан ўзгариб кетиши ҳоллари ҳам учраб туради. Шунинг учун бўлиб турган воқеларга муайян жазо тайинлаш кўзда тутилган мақсадни етарли даражада рўёбга чиқара олмайди, айрим ҳолларда акс натижа беради. Шунга кўра, бўлиб турган воқеларга муайян жазолар тайинланган бўлса, ўша ҳолича туради, янги қонунлар, яъни - янги буйруқ ва тақиқлар чиқадиган бўлса, уларга қараб янги жазолар тайинланиши керак бўлади.


Кечириш

Жиноят содир этилиб, қозига арз қилингач, у ҳали ҳукм чиқармаган бўлса, иш кўриб чиқилади. Жиноятчи жазоланадими, йўқми? Жазо олиб ташланадими, йўқми? Уни кечиришга ҳаққи борми, йўқми? Бунинг тафсилоти қуйидагича:
Аввало, жиноятчини жазолаш хусусида. Давлат қўли остидаги ер, ҳаво, денгиз, анҳор каби нарсаларга нисбатан жиноят ёки жиноятнинг бир элементини содир этган кимса - қилган айби ҳад, жиноят ёки қонунбузарликка оид бўлишидан қатъий назар, ўзи эса халифа, ҳоким, уммат мажлиси аъзоси бўлишидан қатъий назар, модомики давлатнинг ҳимоясидаги, исломий фуқароликни қабул қилган шахс экан, жазосини олади. Фуқароликни қабул қилган бирор одам мамлакат ичида бўладими, ташқарисида бўладими, жазодан қочиб қутулолмайди. Давлат салтанатидан ташқарида жиноят содир этган ажнабий жазога тортилмайди. Исломий фуқароликни қабул қилган шахс эса жиноятни давлатнинг ичида қиладими, ташқарисида қиладими, жазосини олади. Аҳли аҳд ва омонлик олганлар эса давлат салтанатининг ҳудудида жиноят содир этсалар, жазоланадилар. Элчи, консул каби дипломатик вакиллар бундан мустаснодир.

 

215-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222